Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбари Акмалхон Ортиқов ишдан олинди

14:26 27 Январь 2026 Сиёсат
357 0

Президент Шавкат Мирзиёев ҳозирда «Ўзбекнефтегаз» АЖ ва Давлат активларини бошқариш агентлигида катта тафтиш кетаётгани, миллиард-миллиард сўмлик талон-торожликлар аниқланганини маълум қилди.

Мисол учун, Давлат активларини бошқариш агентлигининг мансабдор шахслари бозор қиймати камида 250 миллиард сўмлик ер участкасини ёпиқ аукционга чиқариб, 120 миллиард сўмга сотиб юборган.

Шу боис, кеча агентлик директори А.Ортиқов ишдан олинди.

«Ҳақли савол туғилади. Ушбу идораларда йиллар давомида коррупция авж олган бўлса, хавфсизлик масалалари учун масъуллар қаерга қараган?» деди Президентимиз.

ДХХ раисига «Ўзбекнефтегаз» АЖ ва Давлат активларини бошқариш агентлиги учун масъул ходимларининг жавобгарлигини кўриб чиқиш топширилди.

Комплаенс хизмати, Давлат хавфсизлик хизматига Давлат активлари агентлигининг мансабдорларига қўзғатилган жиноят иши тергов гуруҳига Хавфсизлик хизматининг иқтисодий масалаларга масъул тузилмаларидан ҳам мутахассисларни жалб қилиш топширилди.

«Сотилган давлат мулклари бўйича ҳар бир ҳолатни синчковлик билан текшириб, барча коррупциявий схемаларни фош қилсин ва жазо муқаррарлигини таъминласин», деди давлатимиз раҳбари.

«Билиб қўйинглар, давлатнинг ҳар бир сўми бўйича таъсирчан назорат ўрнатилади. Жавобгарлик муқаррар, жазо қаттиқ бўлади!», деди Президентимиз.

Шу боис, яқинда Администрация ва давлат идораларида комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тизими йўлга қўйилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер