Дания Россия денгиз флотини провокацияларда айблади
Дания Мудофаа вазирлиги Россия ҳарбий-денгиз флотининг провокацион хатти-ҳаракатларини танқид қилди. Бу ҳақида «Bild» нашри хабар берди.
Унда айтилишича, Россия ҳарбий кемалари сўнгги пайтларда бир неча бор Дания кемалари билан тўқнашув йўналишида ҳаракатланган ва ҳарбий кемаларга қурол қаратган. Шунингдек, Дания бўғозларида навигация тизимларини ҳам ишдан чиққан.
Дания мудофаа вазирлигининг билдиришича, бундай ҳаракатлар Россия денгиз флотини провокацияси ҳисобланиб, кутилмаганда можарога айланиб кетиши мумкин.
Маълумот учун, Дания бўғозлари халқаро юк ташиш йўлаги бўлиб, Россия ҳарбий кемалари ушбу бўғозлар орқали тез-тез ҳаракатланади. Улар одатда Дания денгиз флоти томонидан кузатиб борилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг