“Damas” ва “Labo” автомобилларнинг 74 турдаги эҳтиёт қисмлари ҳам энди Хоразмда ишлаб чиқарилади

12:25 18 Май 2023 Иқтисодиёт
714 0

Фото: «Халқ сўзи»

Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 31 март куни Хоразм вилоятига ташрифи давомида “UzAuto Motors” АJ Хоразм филиалида “Damas” ва “Labo” автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажмини 1,5 бараварга ошириш топшириғини берган эди.

Ушбу вазифа ижросини таъминлаш, маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда транспорт харажатларини мақбуллаштириш мақсадида Хоразм вилоятининг 40 нафардан зиёд тадбиркорлари водий вилоятларида бўлдилар. Улар Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида жойлашган маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилаётган бутловчи қисмларни Хоразм вилоятида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб бордилар.

Ушбу амалий ишлар натижасида 74 турдаги деталларни Хоразмда ишлаб чиқариш бўйича келишувларга эришилди, 5 та йирик ишлаб чиқарувчилар билан кооперация алоқалари ўрнатилди.

Одилбек Одамбоев, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?