Дам олиш кунларида об-ҳаво қандай бўлади?
Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»
27-28 декабрь, дам олиш кунларида республика ҳудудида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Унга кўра, 27 декабрь, шанба куни фақат Қорақалпоғистон Республикасида айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.
28 декабрь, якшанба куни Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати: шанба куни 7-12 даража илиққача, якшанба куни 10-13 даража илиққача кўтарилади. Ҳарорат кечалари 2 даража совуқ-3 даража илиқ атрофида бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рамазон ва тиббий ёндашув: кимлар эҳтиёт бўлиши керак?
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг