«Coursera» 2024 йил учун ҳисоботини эълон қилди. Биз учун битта яхши, битта ёмон янгилик бор

00:07 20 Июнь 2024 Илм-фан
540 0

Стенфорд университетининг йирик очиқ онлайн курс провайдери 2024 йил учун ўз ҳисоботини эълон қилди. Ушбу ҳисоботда Ўзбекистон учун қувонарли янгилик ҳам мавжуд.

«Coursera»даги маълумотларга қараганда, Ўзбекистон меҳнат бозори учун зарурий кўникмаларга эга кадрларни тайёрлашга сармоя киритилаётган мамлакатлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Гап шундаки, меҳнатга яроқли аҳолининг 6,25 фоизи Ўзбекистонда платформанинг онлайн ўқувчилари ҳисобланади.

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли таълимни ривожлантириш маркази «Coursera» глобал онлайн таълим платформасининг Марказий Осиё минтақаси координатори Эдуард Канга таяниб, платформанинг ўзбекистонлик фойдаланувчиси сонини 1,1 миллиард эканлигини ёзган эди.

Сўнгра «Халқ сўзи»га бу сон 1,1 миллиард эмас, 1,1 миллион эканлигини, техник сабабларга кўра, маълумот хато кетганлигини билдириб, хабар ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида таҳрирлаб қўйилди.

«Шундан 90% ини талабалар ташкил қилади. Энг талабгир йўналишлар эса дастурлаш, Data Ssiyense, компьютер саводхонлиги, графика ва дизайн ҳамда хорижий тилларни ўрганиш экани аниқланди», дейилади РТРМ хабарида.

Ёмон янгилик шундан иборатки, бизнес, технология ва «data science» фанлари бўйича ўқувчиларнинг «Coursera» ва асосий иқтисодий кўрсаткичларига асосланган «Глобал малака даражаси» рейтингида 109 мамлакат орасида 106 ўринни эгалладик.

Платформа ҳисоботида Ўзбекистон «Lagging countries» қаторига (кечикаётган) киритилган. Ушбу рейтингда қўшниларимиз, Қозоғистон 32-ўринда қайд этилиб, «Competitive» (рақобатбардош) мамлакат сифатида кўрсатилган.

Аввалроқ 2023 йилдан «uzbekcoders» платформаси орқали «Coursera» онлайн курсларида ёшлар учун таълим олиш имконияти яратилиб бергани, «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида АКТ соҳаси бўйича «Coursera» платформасининг профессионал курсларида 1,1 минг нафарга яқин, шунингдек, бепул курсларида 215 минг нафардан ортиқ ёшлар таълим олиб, халқаро IT сертификатларни қўлга киритишгани ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер