«Cobalt»нинг янги версиялари сотуви қачондан бошланиши айтилди
«UzAuto Motors» АЖ «Chevrolet Cobalt» автомобилининг янги версиялари сотуви 2025 йил 3 ноябрдан бошланишини эълон қилди.
Маълум қилинишича, янги версиядаги автомобилларнинг кўргазма намуналари аллақачон дилерлик марказларига етказиб берилган, мижозлар улар билан танишиб, харид қилиш тўғрисида қарор қабул қилишлари мумкин.
Компания «Chevrolet Cobalt» автомобилларига бўлган юқори талаб ва мижозлардан келиб тушаётган кўплаб сўровларни инобатга олган ҳолда, шунингдек, ортиқча ажиотажнинг олдини олиш мақсадида, мазкур автомобилларга контрактация жараёни онлайн тарзда амалга оширмоқда.
Онлайн шартнома тузиш жараёнида «Chevrolet Cobalt» автомобилларининг барча комплектациялари, шу жумладан иккита янги комплектация ҳам мавжуд бўлади.
Таъкидланишича, 2025 йил 3 ноябрь соат 10:00 дан бошлаб мижозларга «Chevrolet Cobalt» учун онлайн контрактация очилади ва компаниянинг тегишли сайти ҳамда «UzAvtoSavdo» иловаси (iOS/Android) орқали амалга оширилади.
3 ноябрь куни барча «Chevrolet» дилерлик марказлари ёпилади ва «UzAuto Motors» савдо тизимидан узилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг