Чуст ҳунармандлари кичик шаҳарчада жамланади
Азалдан қўли гул ҳунармандлар маскани ҳисобланган Чуст ўзининг ипак аралаштириб тикилган тўрт гулли бежирим дўппи ҳамда каштачилик буюмлари, совғабоп миллий пичоқлари билан дунёга довруғ таратган.
Аждодлардан қолган бу мерос авлодлар қўлида янада сайқал топиб бормоқда. Маҳаллий ҳокимият ушбу юмушни ардоқлаб келаётган иқтидор эгаларини қўллаб-қувватлаш, уларга қулай меҳнат инфратузилмасини яратиб бериш мақсадида эзгу ташаббусга қўл урди. Туман ҳудудидан ўтган катта автомобиль йўли ёқасида “Ҳунармандлар шаҳарчаси” барпо этилади.
— Янги маскан учун ажратилган 16,6 гектардан иборат майдонда ҳозирга қадар кичик устахона ва ўз ҳовлиларида шуғулланиб келаётган ҳунармандлар учун ҳар бири беш сотихдан 169 лойиҳа майдонлари ажратилади, — дейди Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Окибжон Иномов. — Улар ҳунарни саноат усулига кўчирган ҳолда ўз бизнесларини ривожлантиради.
Ташаббускорларнинг айтишига қараганда, ихтисослаштирилган шаҳарчада биринчи навбатда миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш йўлга қўйилади. Бу билан тадбиркорларнинг дўппичилик, пичоқчилик, заргарлик, зардўзлик, ўймакорлик каби йўналишлардаги лойиҳалари ижросига кенг йўл очилади. Улар ҳудудда барпо этиладиган кўп қаватли уйларнинг пастки қисмида устахона ва дўконларини жойлаштиради, бинонинг юқори қаватларидан эса тураржой хонадонлари ўрин олади.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг