Чуст боғида носоз аттракцион дарахтга бориб урилди
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Чуст туманидаги аттракционда техник носозлик юз бергани тасвирланган видеолар тарқалди. Туман ҳокимлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 30 июль куни Чуст боғида содир бўлган. Боғдаги аттракционлардан бири ҳаракат давомида техник носозлик сабаб дарахтга бориб урилган.
Бунинг оқибатида 3 киши енгил тан жароҳати олган. Бир киши оёқ сон суяги синиши жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Ҳокимлик беморларга тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, ўша куннинг ўзида уйларига рухсат берилгани ҳақида маълум қилган. Шунингдек, беморларнинг ҳеч бири шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилмагани айтилган.
«Ҳолат юзасидан тегишли ташкилот ходимлари ўрганиш олиб борилмоқда», дейилади ҳокимлик хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг