Чортоқдаги 29-мактабдан 200 нафарга яқин чемпион чиқди
Қудратилла Нажмиддинов/«Халқ сўзи». Спорт ёшларни қатъият ва маҳорат бобида чиниқтириш баробарида янги рекордлар сари ундайди. Наманган вилояти Чортоқ туманидаги 29-умумтаълим мактабида жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, халқаро тоифадаги спорт устаси Нуриддин Сотиболдиев бошчилигида универсал жанг спорт тури билан шуғулланаётган ўқувчилар эришаётган натижалар бунинг яққол далил. Таълим масканида ушбу йўналиш бўйича ташкил этилган тўгаракда 120 нафардан зиёд ўқувчи бўш вақтини мазмунли ўтказмоқда.
Ўтган йиллар ичида тажрибали мураббий қўл остида шуғулланган спортчиларнинг 16 нафари Туркия, Россия, Озарбайжон, Грузия каби давлатларда бўлиб ўтган жаҳон, яна 21 нафари Осиё, 150 нафари Ўзбекистон чемпионати баҳсларида шоҳсупани забт этишди. Қувонарлиси, жорий йил Нуриддиннинг 6 нафар шогирди олий таълим муассасаларига имтиёзли равишда қабул қилинди.

— Ҳам жисмонан, ҳам маънан баркамоллик борасида тобланган ёшларимизнинг аксарияти айни пайтда турли соҳаларда, шунингдек, махсус хизматларда фаолият олиб бормоқда, — дейди Нуриддин Сотиболдиев. — Бунда тўгарагимиз машғулотларини самарали ташкил этиш борасида яратиб берилаётган шарт-шароитларнинг аҳамияти беқиёс. Яқинда Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бошқармаси томонидан 750 миллион сўмлик спорт инвентарлари тақдим этилиши билан имкониятларимиз янада кенгайди.
Эътибордан руҳланган спортчилар юқори натижаларни янада кўпайтиришни мақсад қилган. Улар айни пайтда Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига қизғин тайёргарлик кўришмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг