Чортоқда замонавий шаҳарча қурилишига киришилди
Фото: Халқ сўзи
Лойиҳа қиймати 120 миллиард сўмга тенг бўлган ушбу шаҳарча Наманган-Чортоқ автомобиль йўлининг туман марказига киравериш қисмида барпо этилади. Боғ маҳалласи ҳудудидан жой оладиган мўъжаз шаҳарчадан дастлабки босқичда 7,9 ва 12 қаватли еттита турар жой биноси қурилади. 440 хонадондан иборат бу биноларнинг биринчи қавати савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари учун мўлжалланган. Қурилиш ишлари айни соҳада етарли тажрибага эга бўлган “Осиё” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилмоқда.
– Чортоқда ҳозирга қадар 4-5 қаватли биноларгина қурилган, -дейди бош пудратчи жамоа иш юритувчиси Абдуолим Ботиров. – Боиси, туман тоғолди ҳудудга жойлашган бўлиб, сейсмик жиҳатдан фаол нуқталардан. Айни жиҳатини ҳисобга олиб, лойиҳага киритилган кўп қаватли биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигига алоҳида эътибор қаратилди. Улар 7-8 балл даражадаги ер силкинишига бардош бера олади.
Шаҳарча учун ажратилган 1,8 гектар майдонда қурилиш ишлари бошланганига бир ойдан ошди. Ҳозирги кунда бу ерда етарли техника воситалари ва 50 дан ортиқ қурувчи томонидан пойдевор қўйиш юмушлари тезкорлик билан олиб борилмоқда. Бинокорлар лойиҳа ижросини келгуси йил охиригача ниҳоясига етказишни мўлжаллашган.
Бўлажак шаҳарчада болалар ва кексалар дам олиш майдонлари, автотураргоҳ, ер усти ўтиш йўлаги, хиёбон ҳамда бошқа инфратузилма иншоотлари барпо этилиб, аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратилади. Унча узоқ бўлмаган жойда кичик саноат зонаси ҳам ишга туширилади.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ. “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг