«Чойхўрлар мамлакати»: юртдошларимиз қайси давлатнинг «импортный» чойини кўпроқ ичишади?
Ўзбекистон 2024 йилнинг январ-сентябрь ойларида хориждан катта ҳажмда чой импорт қилди. Ушбу давр мобайнида мамлакатимизга 24 минг 808 тонна чой олиб келинган бўлиб, унинг умумий қиймати 36,1 миллион долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич чой истеъмоли юқори эканлигини ва импортга бўлган эҳтиёжни кўрсатмоқда.
Статистика агентлигининг хабар берилишича, энг кўп чой Хитойдан импорт қилинган бўлиб, ушбу мамлакатдан 20 минг 409 тонна чой келтирилган. Қайд этиш керакки, Хитой Ўзбекистонга чой экспорт қилувчи асосий давлатлардан бири ҳисобланиб келган.
Шунингдек, Ўзбекистон Кения ва Ҳиндистондан ҳам чой импорт қилмоқда. Кения 1070 тонна чой экспорт қилган бўлса, Ҳиндистондан 786 тонна чой олиб келинган. Бу давлатлар ҳам Ўзбекистон чой бозоридаги муҳим ўринларга эга.
Қолган ўринларда Эрон ва Россия турибди. Эрон 766 тонна, Россия эса 427 тонна чой етказиб берган. Бундан ташқари, бошқа давлатлардан жами 1 350 тонна чой олиб келинган.
Аҳоли жон бошига тўғри келадиган чой истеъмоли кўрсаткичлари мамлакатлар бўйича сезиларли даражада фарқ қилади. Туркияда бу кўрсаткич йилига бир кишига тахминан 3 килограммни ташкил этади. Бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Буюк Британия ва Эрон каби давлатларда ҳам аҳоли жон бошига тўғри келадиган чой истеъмоли юқори бўлиб, йилига тахминан 2-2,5 килограммни ташкил этади.
Бу кўрсаткич Россияда йилига бир кишига ўртача 1,2 килограмм атрофида бўлса, Хитойда 0,6-1 килограмм орасида. Японияда эса аҳоли жон бошига тўғри келадиган чой истеъмоли бир кишига йилига тахминан 0,6 килограммни ташкил этади.
Ўзбекистонда ҳам бу миқдор деярли шундай. Агарда юқоридаги импорт ҳажмига қарайдиган бўлсак, тахминан, ҳар бир ўзбекистонлик 0,7 кг «импортный» чой ичади. Бунга мамлакатимиз ҳудудидаги маҳаллий чой миқдориниям қўшишимиз, сўнгра қайта ҳисоблашимиз керак бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг