Чиркайда 30 дан ортиқ хизматлар йўлга қўйилди
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб Фурқат туманининг «Чиркай» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун жаҳон андозалари даражасида хизмат кўрсатувчи «Маҳалла сервис компанияси» иш бошлади. Шу тариқа 31 турдаги анъанавий ҳамда замонавий хизматлар кўрсатиш фаолияти ташкил этилди.
Маҳалла раиси Зоҳиржон Каримовнинг қайд этишича, чилангарлик, сантехника хизматига эҳтиёж сезилганда одамлар қийналар эди. Қолаверса, хонадон томорқасидаги техника ва мутахассис керак бўладиган оддий юмушлар учун кунлаб навбат кутилган. Эндиликда ана шу каби зарур мутахассислар хизматидан тез ва сифатли фойдаланиш учун барча шароитлар муҳайё қилинди.

— Замонавий мезонлар асосида фаолият олиб боришимиз учун бино қурилиши ишларига 350 миллион сўм маблағ сарфланди, — дейди «Маҳалла сервис компанияси» раҳбари Жамол Қосимов. — Шунингдек, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида 70 миллион сўмлик асбоб-ускуналар билан таъминланди.
Натижада маҳалладаги 7 та ички кўча ҳамда 657 та аҳоли хонадонларига 31 турдаги хизматлар кўрсатишга киришилди. 5 та доимий ҳамда 5 та мавсумий иш ўрни яратилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг