Чирчиқда Қирғиз Республикасига тегишли ҳарбий вертолёт тўлиқ таъмирланиб, ўз эгаларига топширилди
Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон ҳамкорлиги мустаҳкам пойдеворга эга. Умумий тарих, маданий ва маънавий қадриятларимизнинг ўхшашлиги икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда муҳим аҳамият касб этади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон мустақиллик йилларида қўшни Қирғизистон билан дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор бериб келмоқда. Ҳам тарихи ҳам қадрияти уйғун икки қардош халқлар ўзаро қўшничилик алоқаларини юксак қадрлайди. Мамлакатларимиз ўртасида ҳамкорлик масалаларининг мустаҳкамлиги бутун Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлаш ва барқарор ривожланишни таъминлашда алоҳида ўрин тутади.
Давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли бугунги кунда ҳамкорликнинг барча жиҳатларини қамраб олган Ўзбекистон—Қирғизистон икки томонлама алоқаларида, шу жумладан, ҳарбий ҳамкорлик йўналишида ҳам бугун мисли кўрилмаган юксалиш кузатилмоқда.
Жорий йилнинг 17-октабрида Чирчиқ авиация таъмирлаш заводида Қирғиз Республикасига тегишли МИ-8МТВ русумли ҳарбий вертолёти тўлиқ таъмирланиб, қўшни мамлакат ҳарбий делегацияси вакилларига тантанали равишда топширилди.
Бир неча кун давомида икки мамлакат мутахассислари тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилган мазкур ҳарбий учоқнинг синов парвозларини амалга оширишди. Вертолёт мутахассис кўригидан ҳамда синов жараёнларидан муваффақиятли ўтиб, фойдаланишга шай ҳолатга келтирилди.
Шерзод ЭГАМБEРДИЕВ,
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг