Чирчиқ давлат педагогика университети томонидан халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди
Чирчиқ давлат педагогика университети томонидан олий таълим соҳасидаги замонавий тенденциялар, халқаро тажрибалар ва инновацион ёндашувларни таҳлил қилиш, уларни миллий ва халқаро таълим тизимига мослаштириш йўлларини муҳокама қилиш мақсадида «Кўп тармоқли тадқиқот ва таълимнинг глобал истиқболлари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди.

Халқаро конференция қамрови ва географияси ҳам анча кенг бўлди. Хусусан, халқаро конференция ишида мамлакатимиздаги олий таълим муассасалари вакиллари билан биргаликда, Туркия, Индонезия, Россия, Тожикистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Беларусь, Украина давлатларидаги нуфузли етакчи олий таълим муассасалари ректорлари, профессор-ўқитувчилари, таниқли олимлар, халқаро экспертлар, илмий-тадқиқот ташкилотларининг мутахассислари иштирок этди.

Жумладан, Туркиянинг Иксад, Адан Алпасан технология университети, Индонезиянинг Пендидикан, Нигери Маланг, Қозоғистоннинг Евросиё миллий университети, Россия таълим академияси, Озарбайжон бизнес ва менежмент университети, Тожикистон давлат педагогика университети каби илғор олийгоҳларидан таниқли профессорлар қатнашиб, самарали мулоқот олиб борди.

Халқаро конференция доирасида мамлакатимиз ва хориждаги таниқли олимлар иштирокида илмий маърузалар тақдим этилди. Ушбу маърузаларда олий таълим тизимини такомиллаштириш, инновацион ёндашувлар жорий этиш ва хорижий тажрибаларни ўрганиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, тадбир доирасида таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кучайтириш, замонавий педагогик технологиялар ва трансформация жараёнларини амалиётга татбиқ этиш бўйича тажриба алмашилди ва истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.

Конференция олий таълимни трансформация қилиш ва халқаро тажрибани жорий этиш бўйича муҳим мулоқот майдони бўлиб хизмат қилди. Конференция якунида халқаро таълим ва тадқиқот муассасалари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма илмий тадқиқотлар ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, таълимда рақамлаштириш ва сунъий интеллект имкониятларини кенгайтириш, халқаро таълим стандартлари ва баҳолаш тизимларини интеграциялаш, етакчи хорижий университетларнинг илғор тажрибасини Чирчиқ давлат педагогика университетига татбиқ этиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Миллий терма жамоанинг ЖЧдаги ўйинлари қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг