Чиқинди йиғиш нуқталари жамоатчилик назоратида
Ҳадемай кунлар исиб, кўкламнинг бугунги намхуш ҳавоси ўрнини ёзнинг диққинафас иқлими эгаллайди. Бу ҳолат айниқса, катта-кичик шаҳарларда кўпроқ кузатилиб, ҳар бир ҳудуддаги чиқинди йиғиш масканлари ва контейнерларни қўшсак аҳвол фавқулодда таассуфли кўриниш олади.
Шу боис Ўзбекистон Экологик партияси Навоий вилояти Кенгаши томонидан Зарафшон шаҳрида чиқиндиларни бошқариш тизими ва мавжуд чиқиндихоналар ҳолатини ўрганиш мақсадида жамоатчилик назорати тадбири ташкил этилди.
— Тадбир давомида шаҳар ҳудудидаги чиқиндиларни йиғиш, уларни ўз вақтида олиб чиқиш, санитария-гигиена талабларига риоя этилиши ҳамда аҳоли учун яратилган шароитлар атрофлича кўздан кечирилди, — дейди вилоят Кенгаши раиси Алижон Жалилов. — Ўрганишларда шаҳардаги мавжуд жами 124 та чиқинди йиғиш нуқтасидан 14 таси намунали чиқиндихона сифатида ташкил этилгани маълум бўлди. Мазкур чиқиндихоналарда чиқиндиларни тартибли жойлаштириш, ҳудудни тоза сақлаш ҳамда аҳоли учун қулай шароит яратиш борасида ижобий тажриба йўлга қўйилган. Қолган чиқиндихоналар эса асосан «П» шаклидаги оддий турдаги майдончалардан иборат бўлиб, уларни ҳам босқичма-босқич намунали кўринишга келтириш масаласи мутасаддилар эътиборига ҳавола қилинди.

Шунингдек, тадбир давомида шаҳар ҳудудидаги жами 287 та чиқинди контейнеридан 45 таси яроқсиз ҳолга келгани маълум бўлди. Ушбу контейнерларни янгиларига алмаштириш юзасидан мутасадди корхоналарга тавсия ва таклифлар берилди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, Зарафшон шаҳрида бир кунда ўртача 60–65 тонна атрофида маиший чиқинди йиғилади. Шаҳар ҳавосининг мусаффолиги нафақат уларни вақтида олиб кетиш, балки чиқинди йиғиш манзилларининг созлигига ҳам бевосита боғлик.
Жамоатчилик назорати давомида ҳудудларни ободонлаштириш, чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш ҳамда аҳолининг экологик маданиятини ошириш масалалари ҳам алоҳида муҳокама қилинди. Шунингдек, чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлаш, атроф-муҳитни асраш ва шаҳар тозалигини сақлашда фуқароларнинг ҳам фаоллиги муҳим экани таъкидланди.
Ўрганиш якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, мавжуд чиқиндихоналарни босқичма-босқич тартибга келтириш ва яроқсиз контейнерларни янгилаш бўйича тегишли мутасадди ташкилотларга тавсиялар берилди.
Темур ЭШБОЕВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг