Чимкент шаҳар ҳокими ўринбосарига суиқасд уюштирилди

11:26 22 Апрель 2025 Дунё
365 0

Кеча, 21 апрель куни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳар ҳокими ўринбосари Руслан Берденов номаълум шахс томонидан отиб кетилган. Бу ҳақида «Tengrinews» нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, мазкур ҳодиса шаҳар ҳокимияти биноси ёнида содир бўлган. Жабрланувчининг партиядоши Бейбит Алибековнинг сўзларига кўра, ҳоким ўринбосарига уч марта ўқотар қуролдан ўқ узилган. Руслан Берденов сон ва елка қисмидан жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган ва зудлик билан операция қилинган.

«Руслан Берденов операциядан сўнг илк бор ҳушига келди, гапира олади. Бироқ унинг аҳволи ҳамон оғир баҳоланмоқда», — дейилади шаҳар Cоғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотида.

Шифокорлар Руслан Берденовга операциядан сўнг, ўнг кўкрак қафасининг тешиб ўтувчи ўқотар жароҳати, ўнг ўпка пастки қисмининг жароҳатлари, қовурғалараро артериялар ва диафрагманинг кўплаб шикастланишлари, шунингдек, ўнг томонда гемопневмоторакс ташхисини қўйган.

Шунингдек, жабрланувчида Плевропулмонал ва геморрагик шок ҳолати кузатилган. Бундан ташқари, жигар шикастланиши, қорин бўшлиғидаги чуқур жароҳатлар, ички қон кетиш, ўнг буйрак, елка ва билакнинг жароҳатлари, ташқи қон кетиш каби ташхислар ҳам қўйилган.

Билдирилишича, мазкур жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахс аллақачон қўлга олинган ҳамда вақтинча сақлаш қамоқхонасига олиб борилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?