“Чимган Челленж” эко сайёҳлик спорт фестивали бошланди

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
2020 йил 4 февралда имзоланган “Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 735-сонли қарорига мувофиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан жорий йил 12-14февраль кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чимён қишлоғида анъанавий “Чимган Челленж” эко сайёҳлик спорт фестивали бошланди.

Мазкур фестивалда мамлакатимиздаги вазирликлар, идоралар ҳамда йирик корхона-ташкилотларнинг спорт тарғиботчилари баскетбол, волейбол, бадминтон, мини-футбол, тоғ чанғиси ҳамда сноуборд бўйича ўзаро мусобақалашади.

Ушбу фестивалга қарийб 200 нафар спорт тарғиботчилари ҳамда 25 нафар оммавий ахборот воситалари ходимлари жалб этилган. Фестивалда ОАВ вакиллари ҳам бевосита иштирок этишади. Яъни, улар мусобақа жараёнларини кенг ёритиш билан бирга ўзлари ҳам юқоридаги спорт турлари бўйича мусобақаларда омадларини синаб кўришади.

Иккинчи бор ўтказилаётган “Чимган Челленж” эко сайёҳлик спорт фестивалини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – турли ташкилотларда фаолият кўрсатаётган спорт тарғиботчилари орасида жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишни кенг тарғиб қилиш, қолаверса, улар ишлаётган ташкилотларда ҳам соғлом турмуш тарзини оммалаштириш орқали спорт мусобақаларини мунтазам ўтказишдан иборат.

Фестиваль доирасида спорт тарғиботчилари учун махсус ўқув-семинар ҳам ташкил этилади ва семинар якунида тарғиботчиларга сертификатлар тақдим этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Аброр Бакиров вафот этди
- Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг