Чет эллик шахс ўзбекистонлик фуқарони чув туширмоқчи бўлди. Унинг ёнидан 8 минг 400 АҚШ доллар сохта пул ҳам аниқланган
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими ДХХ ва ИИБ ходимлари ёрдамида хорижий давлатга виза олиб беришни ваъда қилган шахснинг чет эл фуқароси эканлиги ва мазкур айбланувчининг ёнидан қалбаки 8 минг 400 АҚШ доллари чиққанини маълум қилди.
Департаментнинг матбуот хизмати маълум қилишича, «Л.» номли «Hostel» олдида ўтказилган тезкор тадбирда хорижий давлат фуқароси М.С. фирибгарлик устида қўлга олинган. У қинғир йўллар билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида фуқаро З.А.ни Англия давлатига бориши учун 850 АҚШ долларига виза олиб беришини айтган. Шундан сўнг, 350 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундан ташқари, М.С.нинг ёнидан сақлаб келинган 84 дона 100 АҚШ долларлик купюрадаги қалбаки 8 минг 400 АҚШ доллари топилиб, ҳужжатлаштирилган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ, ота-бола «қора бозор»да умумий 900 миллионга баҳоланган психофаол дориларни сотмоқчи бўлганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг