Чет элдан ноқонуний заргарлик буюмларини Ўзбекистонга ўтказмоқчи бўлган фуқаролар фош бўлди

Тошкент халқаро аэропортида иккита давлатдан заргарлик буюмларини яширинча олиб кирмоқчи бўлган фуқаролар аниқланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
Хусусан, Истанбулдан юртимизга келган фуқаронинг юклари божхона кўригидан ўтказилганда унинг орасида божхона декларациясида кўрсатиб ўтилмаган, қиймати 80 млн. сўмлик, оғирлиги эса 1540 гр оқ рангли металлдан ясалган, 925 пробали заргарлик буюмлари борлиги маълум бўлди.
Бошқа бир ҳолатда эса Москва-Тошкент йўналиши бўйлаб учиб келган йўловчининг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганда унинг ичидан ҳужжатларда маълум қилинмаган қиймати 130 млн сўмлик, оғирлиги эса 32 гр заргарлик буюмлари топилди.
Мазкур заргарлик буюмлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Сирдарё ва Хоразм вилоятларида ҳам ноқонуний заргарлик буюмлари мусодара қилингани ҳақида хабар қилгандик. Икки ҳолатда мос равишда 550 миллион сўмлик ва 1 миллиард сўмлик тегишли ҳужжатларсиз бўлган заргарлик буюмлари олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг