Чет эл фуқаролари учун даромад солиғи ставкаси пасайтирилади
“Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра, қуйидагилар жорий этилди:
— охирги йилдаги савдо тушуми БҲМнинг 10 минг бараваридан (2,7 млрд сўмдан) ошмайдиган тадбиркорларга нисбатан монополияга қарши чоралар қўлланилмайди;
— 2022 йил 1 сентябрдан рақобатга қарши ҳаракат қилган хўжалик юритувчи субъектларга қуйидагилар учун молиявий жарималар қўлланилади:
— товар ва молия бозорида рақобатни чеклашга олиб келувчи келишувлар ва иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш;
— ижтимоий ва стратегик аҳамиятга эга маҳсулотлар нархларини асоссиз оширганлик ва инсофсиз рақобат;
— хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишда, қўшиб олишда ва акцияларни сотиб олиш битимларини тузишда рақобатни бузиш;
— оммавий савдоларда рақобатга зид ҳаракатлар амалга оширганлик ва монополияга қарши талабларни бузиш.
2022 йил 1 майдан норезидент шахснинг Ўзбекистондаги манбалардан оладиган даромадлари бўйича даромад солиғи 12 фоиз миқдорида белгиланади (илгари 20 фоизгача).
2022 йил 1 июлдан божхона божлари бўйича имтиёзлар фақатгина қонунлар билан берилади.
Фармонга кўра, Тошкент шаҳри мисолида Нукус шаҳри ва барча вилоятлар марказларида жамоат транспорти инфратузилмасини ривожлантириш стратегияси жорий этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг