Чемпионлар лигасининг финали қаерда бўлиб ўтиши маълум бўлди
Чемпионлар лигаси финали Истанбулдан кўчирилади. Аммо илгари хабар қилинганидек Лондонга эмас, балки Порту шаҳрига.
«Спорт-Экспресс» хабарига кўра, яқин орада Чемпионлар лигаси финалининг ўтказиладиган жойи кўчирилгани эълон қилинади.
Демак, Англиянинг «Манчестер Сити» ва «Челси» клублари ўртасидаги учрашув 29 май куни Порту шаҳрида бўлиб ўтади.
Истанбул 2022 йилда финалга мезбонлик қилиши мумкин.
Буюк Британия ҳукумати Туркияни коронавирус билан боғлиқ ноқулай эпидемиологик вазиятга эга мамлакат сифатида «қизил ҳудуд»га киритган. Шу боис Туркиядан қайтиб келганларнинг барчаси 10 кунлик карантиндан ўтишлари керак. Шу сабабли Англия ҳукумати УЕФАдан Чемпионлар лигаси финалига кўпроқ инглиз мухлислари ташриф буюриши ҳисобга олиб, асосий баҳсни Истанбулдан бошқа жойга кўчиришни илтимос қилган.
Олдинроқ Чемпионлар лигаси финали кўчирилиши ҳақида хабар берган эдик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг