“Челси”нинг янги бош мураббийи ким бўлиши аниқ бўлди — манба
Лиам Розеньор “Челси”нинг бош мураббийи этиб тайинланиш арафасида. Франциянинг “Страсбург” клуби устози бўлган 41 ёшли мутахассис лавозим бўйича музокаралар ўтказиш учун Лондонга учиб келди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Романонинг маълум қилишича, томонлар ўртасидаги учрашув бугун, 5 январь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Унга кўра, музокаралар “Челси”ни шу йил бошида кескин тарзда тарк этган Энцо Маресканинг ўрнини Розеньор эгаллаши билан якунланади.
Маълумки, Мареска кетганидан сўнг Розеньор энг асосий номзод сифатида тилга олинди, бироқ жараёндаги асосий мураккаблик “Челси” ва “Страсбург” клубларининг ҳар иккисига эгалик қилувчи “BlueCo” инвестиция компанияси манфаатларини инобатга олиш масаласи бўлди.
“BlueCo” раҳбарияти Розеньор билан музокараларни “Страсбург”нинг Лига 1 доирасида “Ницца”га қарши ўйинидан олдин ўтказишни истамади. Шу сабабли мураббий 4 январь куни Франциядан Лондонга йўл олди. У билан бирга “Страсбург” президенти Марк Келлер ва спорт директори Дэвид Уир ҳам келган.
“Челси” раҳбарияти ва спорт бўйича масъуллари Розеньорнинг имкониятларини юқори баҳоламоқда. Аммо унинг тайинланиши чоршанба куни “Фулхэм”га қарши бўлиб ўтадиган Премьер-лига учрашувигача расман амалга ошадими-йўқми — ҳозирча номаълум. Якшанба куни “Манчестер Сити”га қарши 1:1 ҳисобидаги ўйинда жамоани вақтинчалик равишда U-21 жамоаси мураббийи Калум Макфарлейн бошқарди.
Манбалар хабарига кўра, Розеньор Мареска кетганидан сўнг қисқа рўйхатга киритилган. “Порту” мураббийи Франческо Фариоли ва “Фламенго” устози Филипе Луис ҳам номзод сифатида кўрилган. Айни пайтда “BlueCo” “Страсбург”да Розеньор учун муносиб ўринбосар топиш устида ишламоқда: Филипе Коэльо ва Жан-Марк Кюнц вақтинчалик мураббий бўлиши кутилмоқда, доимий лавозим учун эса собиқ “Вулверхэмптон” мураббийи Гари ОʼНил асосий даъвогарлардан бири сифатида кўрилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қисқа фурсатга тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг