Чекка ҳудуд оилавий поликлиникасидаги шароитлар энди шаҳарникидан қолишмайди
Гап Қоракўл туманидаги “Маллаишайх” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 53-сонли оилавий поликлиника ҳақида бормоқда. Яқин-яқингача Бухоро вилоятининг чекка ҳудудларидан саналган мазкур манзилда яшовчилар ҳам, шифо масканида ишловчилар ҳам бу ердаги ноқулайликлардан хижолат чекишарди.
Бунга асос ҳам бор эди. Оилавий поликлиника биноси эскирганди. Тиббий хизмат даражаси ҳам ҳаминқадар эди. Инчунин, таъмирталаб бинони кўрган шифоталаб беморнинг аҳволини тасаввур қилаверинг.
Бугун эса маҳаллага келган кишининг баҳри дили очилади. Негаки, оилавий поликлиника биноси таъмирланиб, замонавий қиёфага келтирилди. Зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланди. Бу юмушлар учун 1 миллиард 500 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланди. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида бажарилган бунёдкорлик юмушларидан сўнг бу ерда фаолият юритувчи шифокорлар зиммасидаги масъулият ҳам ошди, албатта. Ахир, оилавий поликлиника оз эмас, кўп эмас 4400 нафар аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиши керак.
Туманда аҳоли саломатлиги муҳофазаси бўйича олиб борилаётган бу каби ишлар давом этмоқда. Жумладан, 3 та тиббиёт муассасасини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш учун давлатимиз томонидан 7 миллиард 800 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилган.
Истам ИБРОҲИМОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг