Чавандозларимиз нуфузли турнирда ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди

Архив сурат
Шу кунларда Эстония пойтахти Таллин шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича CSI2*-W, CSIU25-A, CSIYH1* туркумидаги мусобақа бўлиб ўтмоқда. Дунёнинг энг етакчи спорт жуфтликлари иштирок этаётган ушбу мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқда.
Турнирда тўсиқ баландлиги 135 см бўлган маршрутда ҳамюртимиз Баҳромжон Газиев “Lady” лақабли оти ёрдамида 5-ўринни эгаллади, йўналиш жарима очколарисиз 29,22 сонияда босиб ўтилди.
Мусобақада тўсиқ баландлиги 140 см бўлган маршрутда Абдураҳмон Абдуллаев “Otto van de Achterhoek” лақабли отда биринчи ўрин соҳиби бўлди. Чавандозимиз йўналишни жарималарсиз 51,71 сонияда якунлади.
Худди шу маршрутда кучли учликни Бекзод Қурбонов якунлаб берди. У масофани босиб ўтиш учун “Matts V.G” лақабли оти билан 53,59 сония сарфлади.
Мусобақа 6 октябр куни якунига етади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг