Чавандозларимиз Миллатлар кубоги мусобақасида қатнашиш учун Испанияга жўнаб кетди

17:18 01 Октябр 2021 Спорт
630 0

Фото: https://t.me/Minsportuz

От спортининг конкур йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Миллатлар кубоги мусобақасида қатнашиш учун Испанияга жўнаб кетишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Таъкидлаш керак, вакилларимиз Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россияда ўтказилган саралаш босқичларида муваффақиятли иштирок этишган ҳолда Евроосиё минтақасидаги 11 та мамлакат орасида ягона йўлланмани қўлга киритишди.

Миллатлар кубоги от спортида нуфузи жиҳатидан Олимпия ўйинларидан кейин турувчи мусобақа саналади. Халқаро от спорти федерацияси барча миллий федерацияларни ҳудудий жойлашувига кўра 7 та минтақа ажратиб чиқди ва саралаш босқичлари ўтказилди. Улар орасидан энг кучли 18 та жамоа (битта жамоа таркибидан 4 нафар чавандоз жой олади) якуний турнирга йўлланма олади. Анъанага кўра, Миллатлар кубогининг финал босқичи ҳар йили куз фаслида Испанияда ўтказилади.

Миллатлар кубогига йўл олган терма жамоамиз таркибидан Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев, шунингдек маҳоратли чавандозларимиз Умид Комилов, Бекзод Қурбонов, Аъзам Толиббоевлар жой олишган.

Мусобақада от спорти бўйича жаҳоннинг илғор мамлакатлари бўлмиш Белгия, Голландия, Франция, Буюк Британия, Германия, Швейцария, Италия, Испания, Ирландия, Норвегия, Швеция, АҚШ, Канада, Бразилия ҳамда Ўзбекистон чавандозлари ўз имкониятларини синовдан ўтказишади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер