Сиёсат

2025 йилда қурилиш билан боғлиқ 2 миллион 600 мингдан зиёд аризанинг учдан бир қисми рад этилган

Масъуллар «Камчилиги учун қайтардик», деб айтади. Лекин ичига кириб таҳлил қилса, масала кўп. Ҳамма билиб, билмаганга олади, аслида, бу – коррупция! Бунга чек қўйишнинг бирдан бир йўли – рақамлаштириш ва сунъий интеллект! — деди давлатимиз раҳбари.

17:28 14 Апрель 2026
Хусусийлаштириш доирасида бўлиб тўлаш шарти билан сотилган объектлар учун қолдиқ суммага ҳар йили 14 фоиз устама ҳисоблаш бекор қилинади

Эндиликда хусусийлаштириш дастурига объектларни киритиш, уларни сотиш ва инвестиция самарадорлиги бўйича ҳокимлар Давлат активлари агентлиги билан тенгма-тенг жавоб бериши белгиланди.

17:18 14 Апрель 2026
Бош режаси йўқ деган баҳона билан 2025 йилда ерни хусусийлаштириш бўйича 112 минг аризанинг 14 фоизи рад этилган

Бош режаларни тасдиқлаш орқали жуда катта мақсад ва вазифалар белгиланмоқда. Лекин бош режада кўрсатилган сув, канализация, иссиқлик, газ, электр линиялари, йўллар қачон, қайси навбатда ва қандай манбалар ҳисобидан қурилади деган саволга жавоб йўқлиги танқид қилинди.

17:09 14 Апрель 2026
Қарийб 20 миллион одам шаҳарларда яшамоқда

Агар урбанизация даражаси 1 фоизга ошса, иқтисодиёт ҳам камида 1 фоизга кўпаяди, инвестиция оқими, бизнес ва стартаплар, меҳнат унумдорлиги каррасига ўсади. Бунинг учун республикада урбанизацияни барқарор ривожлантириш бўйича ягона ёндашув бўлиши керак, – деди Президентимиз.

16:59 14 Апрель 2026
Президент тадбиркорларнинг ҳали активга айланмаган ерига солиқ, кредитига фоиз ҳисобланаётганини танқид қилди

Ер, кредит каби асосий масалалари ҳал бўлган тадбиркорлар қурилишни бошлаш босқичда тўсиқларга учраётгани кўрсатиб ўтилди.

16:49 14 Апрель 2026
Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади

Республика ва вилоят студияларидан йиғилишда 500 дан зиёд девелопер, қурувчи, лойиҳачи, архитектор ва урбанистлар иштирок этмоқда.

16:37 14 Апрель 2026
Шавкат Мирзиёев номига Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевдан мактуб келди

«Нафақат Марказий Осиё, балки бутун жаҳон цивилизацияси дурдонаси бўлган қадимий Бухоро шаҳрига амалий ташрифим чоғида кўрсатган алоҳида меҳмондўстлик ва самимият учун Сизга чин дилдан миннатдорлик билдираман», — дейилади мактубда.

15:47 14 Апрель 2026
Сенатор томонидан Жиззах вилоятида ижтимоий аҳамиятга эга бўлган янги ташаббуслар ўрганилди

Ўрганиш жараёнларида Парламент комиссияси аъзолари билан бир қаторда ҳудудий жамоат фонди ходимлари ҳам иштирок этди.

11:11 14 Апрель 2026
Хоразм вилоятида аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалалари ўрганилди

Ўрганиш якунида билдирилган таклиф ва ташаббусларни тизимли равишда кўриб чиқиш ҳамда уларни босқичма-босқич амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

09:27 14 Апрель 2026
Молиявий жарималарни қўллаш тартибини либераллаштириш ва суд назоратини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий жарималарни қўллаш тартибини янада либераллаштириш, бу борада ортиқча бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолияти устидан суд назорати самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

20:27 13 Апрель 2026

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер