Сиёсат

Президент Тошкент шаҳри қўриқлаш хизмати фаолияти билан танишди

Давлатимиз раҳбари хизмат биноси ҳовлисида хизматда қўлланилаётган махсус техника воситалари, дронлар манёври, жамоат тартибини сақлашга жалб этиладиган транспорт воситаларини кўздан кечирди.

17:48 27 Январь 2026
Терговда сон эмас, сифат бўлиши керак — Шавкат Мирзиёев

Давлатимиз раҳбари илғор хорижий тажриба асосида тергов идораларининг фаолиятини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади.

17:26 27 Январь 2026
Ҳуқуқ-тартибот идораларининг фаолияти танқидий кўриб чиқилиб, жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида янги вазифалар белгилаб берилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш ҳамда жамоат хавфсизлигини самарали таъминлаш бўйича намунавий амалиётни яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

17:00 27 Январь 2026
Президент ҳуқуқ-тартибот тизимида янги тарихни бошлаб берадиган қарорлар қабул қилиш вақти келганини айтди

Таъкидланишича, ҳозирда ички ишлар тизимидаги патруль-пост, йўл-патруль, профилактика, тезкор-қидирув ва қўриқлаш хизматлари алоҳида-алоҳида ишламоқда.

16:43 27 Январь 2026
Айрим профилактика инспекторларига 5 млн сўмгача устама берилади

Шу йил 1 февралдан юридик олийгоҳни битириб, ички ишлар тизимига ишга кирганларга олийгоҳда ўқиган даври ҳам стажга қўшилади.

16:33 27 Январь 2026
Пойтахт туманларида «Қайтарув гуруҳлари» фаолияти ташкил қилинади

Ушбу гуруҳларга Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Тошкент ислом институти, «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти, Ўзбекистон Миллий университетининг етук мутахассислари жалб қилинади. Гуруҳ аъзолари моддий рағбатлантирилади.

15:49 27 Январь 2026
Президент спортчиларнинг аксарияти безорига айланиб кетаётгани ҳақида гапирди

Мутасаддиларга бу йўналишда назоратни таъминлаш вазифаси қўйилди. Жанговар спорт турлари билан шуғулланаётган ёшларни касбга ўқитиб, салоҳиятига мос иш билан банд қилиш тизимини яратиш топширилди.

15:36 27 Январь 2026
Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги раҳбари огоҳлантирилди

Унга кўра агентлик раҳбари Равшан Маматов фаолиятида ўзгариш қилмаса, лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади.

15:22 27 Январь 2026
Айрим раҳбарларга гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича ўринбосар тайинланади

Ҳоким, олийгоҳ ректори, техникум ва мактаб директорининг ўринбосарларидан бири бу йўналишга масъул этиб белгиланади.

15:13 27 Январь 2026
Профилактика инспекторларининг формаси ўзгаради

Президент раислигида ўтаётган йиғилишда профилактика инспектори учун замонавий, халққа ёқадиган кўринишда формани тайёрлаш топширилди.

15:05 27 Январь 2026