Профилактика инспекторларининг формаси ўзгаради
Фото: ИИВ Академияси
Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларига тунги хизматининг ҳар соатига базавий ҳисоблашнинг 5 фоизи миқдорида компенсация тўланиши белгиланди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Аҳолининг ҳуқуқларини таъминлаш ва қулай шароит яратиш мақсадида судлар, адвокатура, суд-тиббий экспертизанинг ҳам марказлашган тунги навбатчилигини ташкил этиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш топширилди.
Илғор тажриба асосида аҳоли гавжум жойларда дрон ёрдамида патруллик кузатуви йўлга қўйилади.
Чилонзор тумани ички ишлар ходимлари соҳаси ва ҳудудидан қатъи назар, фуқаро мурожаатини қабул қилади, кўчада формали ходимга қилинган мурожаат «102»га хабар берган билан тенг бўлади.
Тумандаги барча 55 та маҳалладаги профилактика инспекторининг хизмат хонаси эшиги у билан тезкор боғланиш учун алоқа тугмаси билан жиҳозланади. Яъни профилактика инспектори қаерда бўлмасин, аҳоли уни қўл телефони ва планшетига тун-у кун боғланиши мумкин бўлади.
Профилактика инспектори учун замонавий, халққа ёқадиган кўринишда формани тайёрлаш топширилди. Инспекторларнинг иши рақамлаштирилади, «овозли тушунтириш хати» олиш амалиёти йўлга қўйилади.
Шунингдек, туман ички ишлар тергов бўлимида материалларни кўриб чиқадиган терговга қадар текширув гуруҳлари тузилади.
Бундан буён профилактика инспекторига KPI қўйишда протокол тузиш мезон бўлмайди.
«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонун ҳам жуда декларатив ёзилгани, ҳақиқий ҳолат асосида амалда ишлайдиган янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни ҳам профилактикага йўналтирган ва таъсирчанлигини оширган ҳолда янгилаш муҳимлиги таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг