All

ФВВ аҳолини қуёш уришидан сақланишга чақирди

Об-ҳавонинг кескин исиб кетиши айниқса болалар, қариялар ва беморларга оғир таъсир қилади. Ҳатто соғлом одамлар ҳам баъзи бир қоидаларга риоя этишларига тўғри келади.

12:52 16 Июнь 2025
Сирдарё тумани ихтиёрида қоладиган маблағлар манбаси кўпайтирилади

Бундан туманга йилига қўшимча 12 миллиард сўм тушади.

12:52 16 Июнь 2025
Янги хизмат машиналари топширилди

Нурафшон шаҳридаги «Ватанпарвар» боғида ўтказилган тадбирда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси соҳавий хизматлари ҳамда Қўриқлаш бошқармаси ходимлари иштирок этди.

12:48 16 Июнь 2025
Эндиликда туманда иш ҳам, ёндашув ҳам, бошқарув тизими ҳам ўзгариши белгиланди

Президентимиз янги тизимни Сирдарё тумани мисолида тушунтириб берди.

12:42 16 Июнь 2025
Теҳрон ядровий қуролга интилмаяпти – Эрон президенти

Унинг сўзларига кўра, жаҳон кучлари Эрон Ислом Республикасининг далилларини қабул қилиш ўрнига, «Яқин Шарқда тартибсизлик экишга интилаётган» давлат – Исроилнинг позициясини қабул қилди.

12:41 16 Июнь 2025
Туман бўғини самарали ишламаса, юқоридан қандай топшириқ туширилмасин, кўзланган мақсадларга эришиб бўлмайди – Президент

“Бир нарсани тўғри тушуниб олиш зарур. Туман бўғини самарали ишламаса, юқоридан қандай топшириқ туширилмасин, кўзланган мақсадларга эришиб бўлмайди”, - деди Президент.

12:33 16 Июнь 2025
Тошкент шаҳри ва вилоят ҳокимлари танқид қилинди

Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида бирорта ҳоким бўш жойларни топиб, яшил ҳудуд, одамлар тоза ҳавога чиқиб ўтирадиган жойлар, спорт майдончалари, фонтанларни кўпайтиришни ўйламаётгани танқид қилинди.

12:24 16 Июнь 2025
Аҳоли жамоат транспорти сифати ва тирбандликлардан мутлақо норози экани қайд этилди

Сўнгги етти йилда йўл қуриш ва таъмирлашга берилган 61 триллион сўмнинг асосий қисми халқаро ва республика йўлларига тўғри келади. Лекин ўлим билан боғлиқ автоҳалокатнинг 75-80 фоизи ҳам шу йўлларда бўляпти.

12:13 16 Июнь 2025
Энг кўп “оғир” маҳаллалар Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида

Мамлакатимиздаги 1 минг 24 та маҳалла “оғир” тоифада, яна 1 минг 294 тасида жиноятчилик, 1,5 мингида ажримлар сони кўпайган.

12:03 16 Июнь 2025
Йил бошидан ҳудудларда бюджетга тушум 26 фоизга ўсди

Лекин Қорақалпоғистон, Жиззах, Қашқадарё ва Хоразмда ўсиш республика бўйича ўртача кўрсаткичга ҳам чиқмади.

11:52 16 Июнь 2025
15 та туман ҳокимлари уч ойда режани амалга оширмаса, ишдан олинади

Биринчи ярим йилликда 2 миллион 600 минг аҳолини банд қилиш, 722 минг одамни камбағалликдан чиқариш режа қилинган.

11:43 16 Июнь 2025
“Шунча ресурс билан гўштга бўлган ички эҳтиёжни тўлиқ қоплаб, экспортга ҳам чиқсак бўлади-ку!” – Шавкат Мирзиёев

Умуман, озиқ-овқатни кўпайтиришда энг катта захира бўлган 16 миллион гектар яйлов ва 12 миллион гектар ўрмон ерларидан етарлича фойдаланилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

11:32 16 Июнь 2025
Ҳокимлар натижа бўлмаса, маблағ қайтариб олиниши ҳақида огоҳлантирилди

Ҳар бир туманда 5 тадан, жами 1 минг 156 та драйвер лойиҳа инфратузилмасига 300 миллиард сўм ажратилган.

11:22 16 Июнь 2025
Президентимиз қатор соҳалардаги муаммоларни таҳлил қилиб, уларнинг ечимларини кўрсатиб ўтди

“Томорқага сув етказиш учун сарфланган 1 сўм ҳисобидан ҳеч бўлмаганда 2-3 сўмлик маҳсулот яратилса, 662 минг оила мавсумда қўшимча 5-6 миллион сўм даромад кўради-ку!” – деди давлатимиз раҳбари.

11:12 16 Июнь 2025
Ҳокимлар бир нарсани тушуниб олсин – Президент

Тизимдаги камчиликлар ҳисобга олиниб, Халқ қабулхоналарининг барча ходимлари бугундан бошлаб ишдан бўшатилиши ва масалани ҳал қила оладиган фидойи кадрлар билан тўлдирилиши қайд этилди.

11:04 16 Июнь 2025
Нукус шаҳрида инвестиция форуми ўтказилди

Нукус шаҳридаги «Оқ қуш» мажмуасида IV Тошкент халқаро инвестиция форумининг давоми сифатида Қорақалпоғистоннинг инвестицион салоҳиятини тақдим этишга бағишланган форум ўтказилди.

10:58 16 Июнь 2025
Вазирлар ва ҳокимлар мурожаатларга ечим бермаса, одамлар додини кимга айтсин? – Шавкат Мирзиёев

“Халқ қабулхоналари тизими ҳам аҳоли дардини эшитиб, масалаларни ҳал қилиш ўрнига мурожаатларни давлат ташкилотларига тақсимловчи “диспетчер”га айланиб қолди”, - деди давлатимиз раҳбари.

10:54 16 Июнь 2025
Трамп Исроилнинг Эрон раҳнамосини ўлдириш режасини блоклади

Исроил — Эрон зиддиятининг сўнгги тафсилотлари.

10:48 16 Июнь 2025
«Халқ назорати» электрон порталини бутун республикада ишга тушириш Ҳисоб палатасига топширилди

Бу тизим мурожаатларнинг ягона платформаси бўлади ва унга барча вазирлик, идора, ҳокимликлар уланади.

10:44 16 Июнь 2025
Йиғилишда Президент Администрациясининг Назорат инспекцияси фаолияти танқидий кўриб чиқилди

"Назорат инспекциясига нима учун шунча ваколат берилган? Вазирларга яхши кўриниш учун, улар нимани берса, шуни кўтариб келмасдан, масалаларни ўрганиб, айбдорларни жазолаш бўйича нега таклиф киритмайди?", - деди давлатимиз раҳбари.

10:32 16 Июнь 2025

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер