Теҳрон ядровий қуролга интилмаяпти – Эрон президенти
Фото: Reuters
Эрон президенти Масъуд Пезешкиён Франция президенти Эммануэль Макрон билан телефон мулоқоти чоғида Теҳрон ядро қуролига эга бўлмоқчи эмаслигини айтди.
Пезешкиён Эрон олий раҳнамосининг фатвосига таяниб, ҳеч қачон ядро қуролига эга бўлишни ният қилмагани ва унга интилаётгани ҳам йўқлигини ҳамда мулоқот йўли билан ҳамиша ўзаро тушуниш ва келишувга эришишга тайёр эканини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, жаҳон кучлари Эрон Ислом Республикасининг далилларини қабул қилиш ўрнига, «Яқин Шарқда тартибсизлик экишга интилаётган» давлат – Исроилнинг позициясини қабул қилди.
Президентнинг қўшимча қилишича, Эрон Исроил томонидан ҳужумга учраган бир пайтда музокаралар столига ўтирмайди ва ҳеч қандай босим остида қарор қабул қилмайди.
Шу йилнинг 13 июнга ўтар кечаси Исроил Эрондаги ядровий ва ҳарбий объектларга ҳужум қилиб, «Уйғонган шер» операциясини бошлади. Зарбалар ядро қуролини ишлаб чиқиш билан боғлиқ инфратузилма объектлари, шунингдек, эронлик генераллар жойлашган жойларга қаратилган.
Ўша куни кечқурун Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси «Ҳақиқий ваъда 3» деб номланган жавоб операцияси бошланганини эълон қилди. Исроилга ракеталар учирилди. Бир қанча шаҳарларда, жумладан Қуддусда ҳаво ҳужуми сиреналари янгради. Ҳар икки давлатдаги зарбалар оқибатида ўнлаб одамлар қурбон бўлди ва жароҳатланди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий вакили Хусейн Керманпурнинг маълум қилишича, мамлакат ҳудудига берил ҳаво ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 224 нафарга етган. Қурбонлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. 13 июндан бери 1277 нафар киши шифохоналарга ётқизилган. Уларнинг 90 фоиздан ортиғи тинч аҳоли вакиллари экани айтилмоқда.
Эроннинг Исроилга жавоб зарбалари натижасида 17 киши ҳалок бўлган, 200 дан ортиқ киши яраланган.
Эрон ва Исроил бир-бирига ҳужум қилишда давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг