All

Косондаги «Бунёдкор»да ишлаб чиқариш занжири яратилди

Қашқадарё вилояти Косон туманидаги «Бунёдкор» масъулияти чекланган жамиятида пахта толасига чуқур ишлов беришдан тортиб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган барча босқичлар амалга оширилмоқда.

18:30 09 Январь 2023
Энди Пўлотчининг ўз мактаби бор

Пўлотчида энди ота-оналарнинг кўнгиллари тўқ. Негаки, фарзандлари шундоқ қўл чўзса етгулик мактабда, замонавий шарт-шароитларда сабоқ олишади.

18:21 09 Январь 2023
Физика фанида қўлланилувчи инновацион лаборатория комплекти яратилди

Лойиҳа дастлаб Инновацион ривожланиш вазирлигининг «Бўлажак олим» танлови доирасида ғолиб деб топилиб, 13 853 000 сўм миқдорида молиялаштирилган.

18:15 09 Январь 2023
«Uzbekistan GTL» компаниясининг Тошкент шаҳридаги биносида қуввати 65 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди

Мазкур қуёш фотоэлектр станцияси йилига 115 минг кВт-соатдан зиёд электр энергияси ишлаб чиқаради.

18:08 09 Январь 2023
Австрияда 48 давлат иштирокидаги халқаро машғулотлар бошланди

Ўзбекистон терма жамоаси Австриянинг Миттерсил шаҳрида ўтказилаётган халқаро ўқув-машғулот йиғинидаги иштирокини бошлаб олди.

17:43 09 Январь 2023
Тошкент – Пекин – Тошкент йўналиши бўйича илк парвоз амалга оширилади

Жорий йилнинг 10 январь куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент – Пекин – Тошкент йўналиши бўйича илк парвозни амалга оширади.

17:38 09 Январь 2023
Ўзбекистонда пенсияни ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақи миқдори оширилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи Фаррух Пардаев маълум қилди.

17:08 09 Январь 2023
Таниқли математик, қатор дарсликлар муаллифи Шуҳрат Исмоилов вафот этди

«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

16:58 09 Январь 2023
Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази давлат рўйхатидан ўтказилди

Ушбу ташкилотнинг асосий мақсади жойларда ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларни мониторинг қилиш ва прогнозлаш, ахборот маконининг ғоявий мазмунини тизимли таҳлил қилиш, ҳудудлар ва мамлакат даражасида маънавий-маърифий муҳитни соғломлаштириш, миллий бирдамлик ва конфессиялараро тотувликни таъминлашга қаратилган чораларни ишлаб чиқишдан иборат.

16:57 09 Январь 2023
Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 169-моддаси (ўғрилик), 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

16:30 09 Январь 2023
Ташаббускорлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Эркабай Таджиев ташаббуси билан 2-сектор ҳудуди ҳисобланган Тўрткўл туманидаги маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари ва профилактика нозирлари фаолияти ўрганилиб, уларга амалий ёрдамлар берилди.

16:13 09 Январь 2023
Нуротанинг мудраган адирликларига саноат кирмоқда

Нурота азал-азалдан чорвадорлар юрти ҳисобланган.

16:08 09 Январь 2023
Вьетнам давлати билан уруғчиликда ҳамкорлик йўлга қўйилади

Айни кунларда «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси томонидан тузилган ишчи гуруҳ Вьетнам давлатининг Далат шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турибди.

16:01 09 Январь 2023
Урганчда ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилди

Урганч шаҳрида мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб «Миллий армиямиз –Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!» шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилди.

15:58 09 Январь 2023
Ер майдони олиб беришни ваъда қилган иқтисодчи ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

15:58 09 Январь 2023
Хоразмда ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан учрашув ўтказилди

Ўтган йил бошида маҳаллабай ишлаш тизими самарадорлигини ошириш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий қилинган эди.

15:42 09 Январь 2023
Фарғона ҳайвонот боғи ўқувчи-ёшлар билан гавжум

Фарғона шаҳрида жойлашган ҳайвонот боғида дунёнинг турли қитъаларидан келтирилган энг ноёб ёввойи ҳайвонлар, қушлар, сувда ва қуруқликда яшовчи энг майда ҳашаротларгача учратиш мумкин.

15:31 09 Январь 2023
Осма дор йўли, сирпанчиқ ва ҳаво шарида завқли сайр

Наманган вилоятида ўзига хос рельеф ва бетакрор табиатга эга Поп туманининг тоғли ҳудудида туризмни ривожлантириш учун имкониятлар кенг.

15:21 09 Январь 2023
2022 йилда ширкатлар томонидан 18,1 миллиард сўм талон-тарож қилинган

Ўрганишлар натижасида, 212 та уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан 18,1 млрд сўм маблағлар мақсадсиз сарфлангани аниқланди.

15:12 09 Январь 2023
Сардо​​бада аҳоли муаммолари билан ишлашнинг янада самарадор тизимига ўтилмоқда

Одамларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича Оққўрғон туманида жорий қилинган тажриба асосида Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида ҳам аҳоли билан мулоқотнинг янги, самарадор тизими йўлга қўйилмоқда.

15:03 09 Январь 2023

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер