Энди Пўлотчининг ўз мактаби бор
Фото: Халқ сўзи
— Қабулхонамиз ҳамда туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўтказилган сайёр қабулларнинг бирида Пўлотчи қишлоғида истиқомат қилувчи аҳолидан ҳудудда мактаб йўқлиги масаласи ўртага ташланган эди, — дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Когон туман Халқ қабулхонаси мудири Саид Мирзаев. — Аҳволни атрофлича ўргандик. Пўлотчида аҳоли, жумладан, мактаб ёшидаги болалар сони йил сайин кўпайиб бораётгани, бу қишлоқ ўғил – қизлари узоқ йўл босиб, 1-, 7-, 20- умумтаълим мактабларига бориб ўқишга мажбур бўлишаётгани аниқланди. Шундан сўнг Пўлотчида янги мактаб қуриш керак, деган қарорга келинди.
Қишлоқ аҳолисининг кўп йиллик орзуси ушалиши учун нари борса етти – саккиз ой кифоя қилди. Пўлотчида 220 ўринга мўлжалланган янги 24-умумтаълим мактаби барпо этилди. «Обод қишлоқ» дастури асосида қад ростлаган замонавий иншоот қурилиши учун 4 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди.
Пўлотчида энди ота-оналарнинг кўнгиллари тўқ. Негаки, фарзандлари шундоқ қўл чўзса етгулик мактабда, замонавий шарт-шароитларда сабоқ олишади.
Айтмоқчи, аҳоли талаб-истакларидан келиб чиқиб тумандаги «Сорғун» маҳалласида ҳам 23-умумтаълим мактабининг 240 ўқувчи ўрнига мўлжалланган янги биноси ва спорт зали қурилиб фойдаланишга топширилди.
Истам ИБРОҲИМОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг