Фарғона ҳайвонот боғи ўқувчи-ёшлар билан гавжум

Фото: Халқ сўзи
Фарғона шаҳрида жойлашган ҳайвонот боғида дунёнинг турли қитъаларидан келтирилган энг ноёб ёввойи ҳайвонлар, қушлар, сувда ва қуруқликда яшовчи энг майда ҳашаротларгача учратиш мумкин.
Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг қишки таътил кунларини мароқли ўтказишига кўмаклашиш мақсадида айни кунларда ҳайвонот боғида турли маданий-маърифий тадбирлар, саёҳатлар ташкил этилмоқда.
— Фаолиятимизни бир маромда юритиш ва янада кенгайтириш учун маҳаллий ҳокимлик мададига муҳтожмиз, — дейди Фарғона вилояти маданият бошқармаси тасарруфидаги ҳайвонот боғи директори Турсунали Мамажонов. — Ўтган йили ҳайвонот боғи майдонини кенгайтириш, боғ харажатларини молиялаштиришни маҳаллий бюджетга ўтказиш масаласи кун тартибига қўйилди. Ҳозирги кунда вилоят ҳокимлиги билан биргаликда бу борада белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилаётир.
Ўқувчи-ёшлар учун ташкил этилаётган саёҳатларда боғ ходимлари бу ерда парваришланаётган ҳайвонот олами вакиллари ҳақида қизиқарли маълумотлар беришмоқда.
— Бугун ҳайвонот боғида синфдошларимиз билан бирга унутилмас таассуротлар олдик, — дейди Фарғона шаҳридаги 14-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Зарнигор Абдумуталова. — Табиат ва ҳайвонот олами ҳақидаги билим ва тасаввурларимиз янада бойиди. Дарсда олган маълумот бошқа, уларни ўз кўзингиз билан кўриш бошқача бўларкан.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Аброр Бакиров вафот этди
- Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди
- Тошкeнтда крикeт бўйича трeнeрлар тайёрлашнинг иккинчи босқич ўқув-сeминари ўтказилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг