Буюк Британия янги радиотўлқинли қуролни синовдан ўтказди
Фото: Буюк Британия Мудофаа вазирлиги
Буюк Британия янги радиотўлқинли қуролни муваффақият синовдан ўтказди. Мамлакат Мудофаа вазирлиги томонидан маълум қилинишича, ушбу қурол дронлар тўдасини бир зумда зарарсизлантириши мумкин.
«Уруш табиати ўзгарганда, бу қуроллар дрон таҳдидларидан ҳимояланиш имкониятига эга», — дейилади вазирлик баёнотида. Қайд этилишича, бу қурол йўналтирилган радиочастота энергия қуролининг бир тури ҳисобланади.
Вазирлик маълумотларига кўра, радиотўлқинли қуроллар соҳасида тадқиқот ва ишланмаларга 40 миллион фунт стерлингдан ортиқ маблағ сарфланган. Келажакда бундай қуроллар анъанавий ракетага асосланган ҳаво мудофаа тизимларига қўшимча бўлиши мумкин.
Таъкидланишича, қурол ҳатто электрон уруш тизимлари томонидан тўсиб бўлмайдиган таҳдидларга ҳам қарши туришга қодир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг