Буюк Британия мудофаа вазири мамлакат армиясидаги жиддий муаммолар ҳақида маълум қилди

10:33 23 Июль 2024 Дунё
345 0

Фото: Flickr / Royal Navy Media Archive

Буюк Британия мудофаа вазири Жон Хили мамлакат қуролли кучлари қатор жиддий муаммоларга дуч келаётганини айтди.

Шу ўринда у қуруқлик, денгиз ва ҳаво кучлари қийинчиликларга дуч келаётганини алоҳида таъкидлади.

Вазирнинг айтишича, ҳозир армияда кучнинг камайиши, беҳуда харидлар, паст маънавият, ишга олиш ва ушлаб туриш инқирози ҳамда фахрийлар ўзлари муносиб хизматлардан фойдалана олмаслиги каби муаммолар мавжуд.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда янги лейбористлар ҳукумати ҳокимиятга келганидан сўнг, бу муаммолар партия илгари ўйлагандан кўра жиддийроқ эканлиги сезилиб қолди.

Аввалроқ, Украина президенти Владимир Зеленский Киев ва Лондон мамлакат мудофаа қобилиятини кредит билан таъминлаш бўйича келишув имзолаганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, Украина бу маблағдан ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, радар ва қурол-яроғ тизимларини сотиб олишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, Киев технология олиш ва Ғарб услубидаги ҳарбий техника учун эҳтиёт қисмлар ва бутловчи қисмларни қисман ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ниятида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?