Буюк Британия биринчи бўлиб «Омикрон» штаммига қарши вакцинани тасдиқлади

19:41 15 Август 2022 Дунё
790 0

Фото: Иллюстратив фото

Буюк Британия биринчи бўлиб Moderna компаниясининг COVID-19нинг «Омикрон» вариантига мослаштирилган вакцинасини бустер-доза сифатида қўллашга рухсат берди.

Қайд этилишича, ушбу препарат ҳам «коронавируснинг 2020 йилги асл штамми»га, ҳам «Омикрон» штамми ва унинг BA.4 ва BA.5 сублинияларига қарши курашишга қодир.

Вакцина 18 ва ундан катта ёшдаги одамларда қўллаш учун тасдиқланган. Бироқ, Буюк Британия биринчи навбатда кексалар ва сурункали касалликларга чалинган одамларни ревакцинация қилиш дастурини бошлашни режалаштирмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?