Бутун Европа бўйлаб ҳаракатланса бўладиган яширин ер ости йўллари тизими топилди
Архив сурат
Археологлар кашф этишган қадимги туннелларнинг кенг кўламли тизими деярли бутун Европани қамраб олади ва Шотландиядан Ўрта Ер денгизигача чўзилган. Олимлар ушбу туннелларни ким ва нима учун қурганлигини ҳали аниқлашгани йўқ.
Planet Todayʼнинг ёзишича, қадимги туннелларни топган халқаро тадқиқот лойиҳаси археологлари дастлаб бу яширин йўллар ҳимоя мақсадида ишлатилган, деган фикрга келишган. Аммо туннелларни ўрганиш пайтида олимлар уларнинг ичида яна бошқа алоҳида “йўллар“ борлигини кўришди. Шундан сўнг ушбу ер ости йўллари тармоғи ҳимоядан ҳам кўпроқ аҳамият касб этадиган мақсад учун қурилганлигини тахмин қилишмоқда.
“Бу бутун Европани қамраб олган ниҳоятда кенг туннеллар тизими. Баъзи асосий туннелларга катта аравали отларни ҳам осонгина киритиш мумкин. Демак, бундан кўриниб турибдики, бу ер ости инфратузилмаси жуда катта стратегик аҳамиятга эга. Ушбу тармоқни ким ва қачон қурганини аниқ билмаймиз — аксарият йўллар Ўрта асрларда пайдо бўлган, аммо Рим империяси шаклланишидан олдин қурилган туннеллар бор“, — дейди тадқиқотчилар.
Олимларнинг таъкидлашича, топилган туннеллар тарих зар варақларига қайд этилмаган. Бу эса жуда ғалати. Чунки уларнинг кўлами жуда катта. Қадимги ер ости йўлларини ўрганиш давом этмоқда — эҳтимол яқин келажакда олимлар баъзи саволларга жавоб беришлари мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг