Булунғур тумани ҳокими боксчи Ситора Турдибековага янги уй учун сертификатни топширди

Париж Олимпиадаси иштирокчиси, бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Ситора Турдибекова Самарқанд вилояти Булунғур туманида тантанали кутиб олинди. Бу ҳақида ҳокимлик ахборот хизмати маълум қилди.
Туман ҳокими Самандар Астанов боксчи қизнинг Париждаги турнирнинг нимчорак финалида хитой тайпейилик рақибига аламли тарзда мағлуб бўлганига қарамай, мусобақада муносиб иштирок этиб, олқишларга сазовор бўлганини таъкидлади ҳамда янги уй учун сертификатни топширди. Қайд этилишича, ушбу совға хусусий тадбиркор томонидан берилган.
Шунингдек, боксчининг ота-онасига эсдалик совғалар топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг