Булоқбошида электр энергияси таъминоти яхшиланади
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Булоқбоши туманида аҳолининг куз-қиш мавсумидаги электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммолар ижобий ечим топади. Бунинг учун «Булоқбоши» подстанциясида трансформаторларни янгилаш ишлари олиб борилмоқда.
— Бу подстанция шу кунгача 2,5 мегавольт-ампер қувватида ишлаётган эди, — дейди «Андижон магистрал электр тармоқлари» АЖ ходими Алижон Раҳимов. — Сўнгги йилларда аҳоли сонининг ортиши натижасида истеъмолчилар эҳтиёжини қондира олмай қолди. Бу эса куз-қиш мавсумида таъминотдаги узилишларга сабаб бўлаётганди. Эндиликда 16 мегавольт-ампер кучланишдаги янги трансформаторлар ишга туширилмоқда. Бу билан 11 минг 400 та хонадонлар ва 522 та корхона-ташкилотларни сифатли электр энергияси билан таъминлашга эришилади.

Бу каби жараён Андижон вилоятининг бошқа ҳудудларида ҳам давом этмоқда. Жумладан, айни пайтда Андижон шаҳридаги «Ёйилма», Асака туманидаги «Асака», Хўжаобод туманидаги «ЖФК-О» подстанцияларида ҳам таъмирлаш ва бунёдкорлик ишлари олиб бориляпти. Бўстон ва Улуғнор туманларида 506 миллиард сўмлик лойиҳа асосида янги подстанциялар қуриляпти. Хулоса қилиш мумкинки, электр таъминотида туб ўзгаришлар юзага келмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг