Булоқбоши туманида цемент заводи қурилиши бошланди
Фото: "Халқ сўзи Online"
Саминжон Ҳусанов, “Халқ сўзи Оnline”/Андижон. Давлатимиз раҳбари 2017 йилда Андижон вилоятига ташрифи давомида Булоқбоши туманида бўлиб, ҳудудда ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, аҳолини иш билан таъминлаш, туман иқтисодиётини юксалтириш масалаларига алоҳида тўхталган эди.
Жумладан, “Shenfen-bridge of friendship” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси қурилиши лойиҳасига алоҳида тўхталиб, унинг истиқболи хусусида фикр билдирган эди. Зеро, Булоқбоши тумани саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш суръати паст ҳудудлардан бўлиб, унинг вилоятдаги улуши атиги 1,4 фоизни ташкил этади. Қурилишига асос солинган цемент заводи ишга тушгач, бу кўрсаткич кескин ортади. Боиси, 203,9 миллион АҚШ доллари ҳажмидаги лойиҳа амалга оширилгач, туманда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 5 маротаба ортади. 750 кишининг бандлиги таъминланади. Бу ерда ишлаб чиқариладиган хом ашё, нафақат, ички бозорни таъминлайди, балки ҳар йили 20 миллион АҚШ доллари миқдоридаги экспорт амалиёти ҳам бажарилади.
“Zhejiang Shangfeng Building Materials Co. Ltd” компанияси Хитойдаги 50 та энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади. 40 йиллик тажрибага эга компаниямиз энергия тежамкор ва экологик тоза маҳсулотлари билан машҳур. Булоқбоши туманининг Чилустун тоғ тизмасида қурилиши бошланаётган цемент ишлаб чиқариш корхонасини ҳамкорликда барпо этиш орқали Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти юксалишига ҳисса қўшишимиз мумкинлигидан хурсандман”, - дейди компания раҳбари Ма Мин Лянг.
Йилига 1 миллион 200 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхонага асос солиниши бошқа турдаги корхоналарнинг вужудга келишига ҳам асос бўлади. Боиси, завод қурилиши туфайли туманга темир йўл, автомобиль йўли ва коммуникация тармоқлари кириб келади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг