Бухоролик 7 ёшли ўқувчи Осиё чемпиони бўлди
Спортнинг ўзбек жанг санъати тури бўйича Қозоғистон Республикасида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ўзбекистонлик ёшлар муносиб иштирок этди.
Жондор туманидаги 5-умумтаълим мактабининг 1-синф ўқувчиси Жавоҳир Акбаров ҳам бу мусобақада мамлакатимиз шарафини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Ёш спортчи ўз вазн тоифасида рақибларидан ўзиб чиқиб, ғолибликни қўлга киритди ва Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлди. Бу эса унга 2023 йил март ойида Қозоғистон Республикасида ўтказиладиган жаҳон чемпионатига иштирок этиш имкониятини берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг