Бухородаги “Универсал” мажмуаси футзал бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
Фото: "Халқ сўзи"
Истам Иброҳимов/“Халқ сўзи”. Хабарингиз бор, футзал бўйича жорий йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига Ўзбекистон мезбонлик қилади.
Эътиборлиси, ФИФА таснифидаги ушбу нуфузли мусобақа мамлакатимизда биринчи марта ўтказилади. Бинобарин, у юртимиз спорт тарихидаги муҳим воқеа саналади.
Ушбу нуфузли турнирдаги бир неча учрашув Бухоро шаҳрида қад ростлаган “Универсал” спорт мажмуасида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Айни дамда бу йирик иншоотда қурилиш-бунёдкорлик юмушлари якуний босқичда. Лойиҳага мувофиқ, тўрт минг томошабинга мўлжалланган манеж барпо этилди. Қатор спорт турларига ихтисослашган секциялар, ўқув-машғулотлар зали, ювиниш-кийиниш, спорт жиҳозларини сақлаш хоналари шай ҳолатга келтирилмоқда. Сунъий қопламали футбол майдони ҳам қуриляпти. Югуриш йўлаклари, автотураргоҳ ва бошқа қулайликлар бу ерда спортнинг ўндан зиёд тури билан қишин-ёзин шуғулланиш имконини беради.
“Универсал” футзал бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишидан ташқари, бухороликлар ҳамда шаҳар меҳмонлари бажонидил ташриф буюрадиган иншоотга айланиши кутиляпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг