Бухорода «зангори ёқилғи»дан ноқонуний фойдаланган фуқаролар фош қилинди
Бухоро вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.
Унда айтилишича, «Ҳудудгаз Бухоро» газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари ҳамда филиалнинг тегишли бўлим масъуллари билан жойларда рейд тадбирлари ташкил этилган.
Тадбир доирасида Бухоро шаҳар А. Борбанд кўчасида яшовчи фуқаро Э. Х. хонадони кўздан кечирилган. Аниқланишича, истеъмолчи ҳисоблагични четлаб ўтиб, табиий газ тармоғига ноқонуний уланиб олгани маълум бўлган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, истеъмолчи томонидан газ таъминоти корхонасига 121 миллион 206 минг сўм зарар етказилгани аниқланган.
Шу каби яна бир ҳолат, Ғиждувон туманининг «Хатича» МФЙда ҳам аниқланиб, унда маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаро Р. И. лойиҳа-техник ҳужжатларисиз «зангори ёқилғи»дан фойдаланиб келаётгани фош қилинган. Ҳолат бўйича 74 млн 966 минг сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Ҳозирда барча ҳолатлар бўйича далолатномалар тузилиб, тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг