Бухорода солиқ инспектори пора олаётган вақтда қўлга олинди

Бухоро вилоятида асосан МЧЖ раҳбарининг мол-мулкига қўйилган тақиқни бекор қилиш эвазига пора талаб қилган солиқ инспектори қўлга тушди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.
Маълум бўлишича, Бухоро шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ томонидан 2024 йил ноябрь декабрь ҳамда 2025 йил январь февраль ойлари учун жамиятни айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботи ва даромад солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлиги учун МЧЖ раҳбарига нисбатан Бухоро шаҳар солиқ инспекцияси томонидан маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорга асосан МИБ Бухоро шаҳар бўлими томонидан ижро иши қўзғатилади.
Ўз навбатида, жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди томонидан мазкур МЧЖга нисбатан қўлланилган жазони бекор қилиш тўғрисида қарор чиқарилади.
Аммо, Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекцияси шўба бош инспектори суд қарорига асосан МЧЖ раҳбарининг мол-мулкига қўйилган тақиқни бекор қилиш эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда инспектор талаб қилинган пул маблағини олган вақтида қўлга олинади.
Ҳозирда пора талаб қилган солиқ инспекцияси шўба бош инспекторига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг