Бухорода «Нафосат» фестивали бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 20-22 ноябрь кунлари Бухоро шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш бўйича комиссияси ташаббуси билан «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази ва ҳамкор ташкилотлар кўмагида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кийиниш маданиятини янада ривожлантиришга қаратилган «Нафосат» фестивали бўлиб ўтди.
Фестиваль доирасида бир қатор тадбирлар ўтказилди. Хусусан, семинар-тренинг давомида бугунги кунда мода соҳасидаги янгиликлар, келгусида мазкур йўналишни янада ривожлантириш борасидаги режалар, қолаверса, дизайнерларимиз томонидан миллийликни ўзида мужассам этган ижод намуналарини яратиш ва уларнинг тарғиботини олиб бориш тўғрисида фикр алмашилди.
Бундан ташқари, «Бухоро миллий либослари тарихи» модалар намойиши ўтказилди. Унда Бухоро вилояти ҳунарманд уюшмаси ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси вакиллари «Овация» модалар театри томонидан либослар тақдимоти ўтказилди. Шунингдек, иштирокчиларга «Қадимий Турон Афсонаси», «Бухоро эртаклари», «Модная Бухара», «Мафтункор Шарқ аёли» коллекциялар тўпламлари тақдим этилди.
Тадбирнинг иккинчи кунида фестиваль иштирокчилари “BCT Denim Devision” ТМ, “Shofirkon ekvatorial teks” МЧЖ ва “Bukhara Brilliant Silk” етакчи ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюриб, ушбу муассасалар фаолияти билан яқиндан танишди.
Бухоро шаҳридаги Моҳи-Хоса қадимий либослар музейига саёҳат уюштирилиб, тадбир аъзолари ўзаро тажриба алмашишлари учун маҳорат дарслари олиб борилди. Қолаверса, «Замонавий ўзбек модаси, анъаналар ва янги дизайнлар» деб номланган модалар ва етакчи ўзбек дизайнерлари томонидан тайёрланган янги коллекциялар намойишлари ўтказилди.
Шунингдек, ёшлар ўртасида миллий ва замонавий андозаларни чизиш бўйича танлов ҳамда “Либос – миллатнинг маданият белгиси ва «маънавият тимсоли», «Замонавий ўзбек аёлининг имижи», «Ўзбек миллий модаси» мавзуларида дизайнер, мутахассислар ва ёшлар иштирокида давра суҳбатлари ўтказилиб, соҳанинг етакчи мутахассислари томонидан зарур тавсиялар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган учрашувда нутқ сўзлади
- «Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш тартиби белгиланди
- Нодавлат олий таълим муассасалари устав фондини камида 2 миллион АҚШ доллари эквивалентида шакллантирилиши шарт – Вазирлар Маҳкамаси қарори
- Етакчилар «Иморат» тарихий-меъморий мажмуасига борди
- «Халқ сўзи» бўлим муҳаррири «Олтин қалам» мукофоти соҳиби бўлди
- Хива шаҳрида Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми муваффақиятли якунланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг