Бухорода маст ҳолатда машина бошқарган аёл 15 суткага қамалди
Видеодан кадр
Бухоро вилояти Ғиждувон туманида маст ҳолатда машина бошқарган аёл 15 суткага қамалди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ғиждувон туманида спиртли ичимлик таъсирида бўлган фуқаро (аёл) ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмасдан туриб автомашина бошқарган. Ҳаракат мобайнида у Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари томонидан тўхтатиб қолинган. Шундан сўнг унинг иши судда кўриб чиқилиб, жавобгарликка тортилган.
«Дугоналарим билан байрам қилдик, байрам бўлгани учун озгина спиртли ичимлик ҳам истеъмол қилдик. Спиртли ичимлик истеъмол қилганимни билиб тўхтатдилар», деган у.
Суд томонидан ушбу шахс Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси 1-қисми ва 131-моддаси 2- қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан узил-кесил 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Шундан сўнг ушбу фуқаро қилган ишидан пушаймонда эканини ва бу каби ҳолатни содир этишни ҳеч кимга маслаҳат бермаслигини айтган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг