Бухорода консерва маҳсулотидан заҳарланган аёл вафот этди
Иллюстратив фото
Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти Шофиркон туманида 2 йиллик помидор консервасини истеъмол қилган аёл заҳарланиб, вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати ушбу ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 11 январь куни Шофиркон туман тиббиёт бирлашмасига бир оиладан 4 нафар шахс соғлигидаги ёмон ўзгаришлар сабаб мурожаат қилиб келган.
Вилоят СЭОМ томонидан ўтказилган текширув натижаларига кўра, ушбу фуқаролар ботулизм касаллигига чалингани аниқланган. Шундан сўнг уларга вилоятнинг малакали мутахассислари томонидан мунтазам равишда керакли амалий ёрдам кўрсатилган.
Даво муолажаларидан сўнг, оиланинг 3 нафар аъзоси соғлиғида ижобий ўзгаришлар юз берган ва мутахассислар томонидан уйларига кетишига рухсат берилган.
Бироқ бемор И.Ш.да тузламадан кўпроқ истеъмол қилгани, касаллик аломатлари оғир кечиши оқибатида кўрсатилган реанимацион чора-тадбирларга қарамасдан биологик ўлим ҳолати қайд этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг