Бухорода кадастр муҳандиси 3000 доллар пора билан қўлга олинди

Фото: Прократура департаменти
Бухорода тадбиркорнинг биносидан фойдаланишга рухсатнома олиб беришни ваъда қилган кадастр муҳандиси ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Кадастрлар палатаси Қоровулбозор тумани филиали етакчи муҳандиси М.С. ушланган.
Аниқланишича, у фуқаро А.Х.нинг ишончига кириб, тумандаги Бўзачи МФЙ ҳудудида жойлашган тадбиркор Ж.С.га тегишли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш объекти биносини Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясидан рўйхатдан ўтказиш ва фойдаланиш учун рухсатнома олиб беришни ваъда қилган. У хизмати эвазига 3000 доллар олган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (Фирибгарлик) 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг