Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди

15:56 12 Октябр 2025 Спорт
190 0

Фото: ЎФА

Ўзбекистонлик таниқли футбол мутахассиси Равшан Ирматов ФИФАнинг Футболда технологиялар, инновациялар ва рақамли ривожланиш қўмитасининг раис ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

ФИФА Кенгашининг қарорига кўра, ФИФА Кенгашининг қарорига кўра, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов 2025–2029 йиллар учун ушбу қўмитанинг раис ўринбосари этиб тайинланган. Қўмитага ФИФАнинг Футбол технологиялари бўйича директори Йоханнес Ҳольцмюллер раҳбарлик қилади.

Футболда технологиялар, инновациялар ва рақамли ривожланиш қўмитаси (Football Technology, Innovation and Digital Transformation Committee) — футболни замонавий технологиялар орқали ривожлантиришга қаратилган энг муҳим тузилмалардан бири ҳисобланади. Қўмита ВАР, голни аниқлаш технологияси, яримавтоматик офсайд тизими, рақамли мониторинг, сунъий интеллект каби инновацион ечимларни ривожлантириш, синовдан ўтказиш ва футболга жорий этиш устида иш олиб боради.

Шунингдек, ЎФА Бош котиби Аваз Максумов Соҳил футболи қўмитасига (Beach Soccer Committee), ЎФА аёллар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Юлия Панина Аёллар миллий терма жамоалари ўртасидаги мусобақалар қўмитасига (Womenʼs National Team Competitions Committee) тайинланган.

Сўнгги пайтлар ЎФА ФИФА билан ҳамкорликда кўплаб лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Ўзбекистон 2024 йилда илк бор ФИФА миқёсидаги футзал бўйича Жаҳон чемпионатини қабул қилган бўлса, 2027 йилга келиб ёшлар ўртасидаги мундиалга мезбонлик қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?