Бухорода Исмоил Сомоний мақбарасининг 3D нусхаси яратилади
Фото: Маданий мерос агентлиги
Бухоронинг эски шаҳар қисмида 864 — 868 йилларда қурилган ва Сомонийлар даври (IX-X аср) меъморчилигининг нодир намуналаридан бири бўлган Исмоил Сомоний мақбарасининг 3D нусхаси яратилади.
Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги хабарига кўра, Исмоил Сомоний мақбарасининг “Digital Twin”, 3D технологиялари ва географик маълумотлар ёрдамида бирга-бир рақамли нусхасини (эгизагини) яратиш ҳамда “Google maps” тизимига бириктириш ишлари Корея Республикаси ахборот технологияларини ривожлантириш миллий агентлиги томонидан амалга оширилади. Лойиҳага умумий қиймати 150 минг АҚШ доллари бўлган гранд маблағлари ажратилади.
Мутахассисларнинг айтишича, мазкур лойиҳа амалга оширилгандан сўнг, эришилган тажриба асосида Хива, Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларининг тарихий қисмлари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятидаги қалъалар, археологик топилмаларнинг ҳам 3D нусхалари яратилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг